Аҳамиятли жиҳатлари:

Қўлёзмаларини топширишни истаётганлар қуйидаги нарсаларни тақдим этишлари лозим: 

Топширишда мавжуд бўлиши сўраладиган жиҳатлар:
• Мақолалар аввал топширилмаганлигига, ҳамда бошқа нашриётларда кўриб чиқилмаётганлигига кафиллик хати. (Таҳрирчининг ҳулосаси тақдим этилган ҳолатлар бундан мустасно.)
• Муқаддам нашр этилган ҳар бир тасвир, шакл, жадвал ёки узун кўчирмалардан фойдаланган муаллифлар муаллифлик ҳуқуқи эгаларидан руҳсат олишга жавобгардирлар. Муқаддам нашр этилган материаллар учун муаллифлик ҳуқуқи руҳсатномалари тақдим этилиши шарт.
• Кам тарқалган (Қозоқ, Қирғиз, Мўғил, Таловут, Ўзбек ва ҳоказо) тилларда ёзилган мақолалар тақдим этилганда, кенг тарқалган (яъни Инглиз, Олмон, Рус ва ҳоказо) тилларида тегишли аннотацияларга эга бўлиши лозим. Кенг тарқалган тиллар учун эса аксинса бўлаши лозим.

Талаб қилинган формат ва услублар:

• Тугалланган ишнинг вируссиз Microsoft Word, WordPerfect ёки Rich Text Format даги э-почтага илова қилинган электрон нусхаси.
• Исм, почта адреси, э-почта адреси ва қисқача автобиография ёзилган уст саҳифа.
• 250та сўздан кўп бўлмаган қисқа аннотация.
• Тақдимот 3000 - 6000 атрофида сўздан иботар бўлиши лозим. 
• Датабазадан сизнинг мақолангизнинг асосий мавзусини тез ва қулай қидириш имконини берадиган 5 – 10 та муҳим сўз ёки изоҳлар.
• Таркибдаги тасвир, шакл ёки жадваллар ишнинг охирида эмас балки текст таркибида жойлашган бўлиши лозим.
• Формат ва тавсиялар услуби Chicago стандартларига мос бўлиши лозим.